Навоийда дарёдан жасад топилди

Жамият 15173
image

Кеча, 15 июль куни тахминан соат 10:30 лар атрофида Кармана тумани “Каттамачит” МФЙда жойлашган Навоий ИЭСга қарашли сув ўтқазиш тўғони олдида жойлашган сув ўтқазиш жойининг оқиб ўтувчи “Зарафшон” дарёси ичидан тахминан ёши 40-45 лардаги, эркак жинсидаги номаълум шахс мурдаси аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу номаълум шахснинг мурдаси 1975 йилда туғилган Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Дабусия” маҳалласида яшовчи Т.Й.га тегишли эканлиги аниқланди.

2020 йилнинг 12 июль куни соат тахминан 20:00 ларда, фуқаро О.Д. га тегишли бўлган Кармана тумани “Кўхна-қўрғон” МФЙ “Усташирин” кўчасида қайни укаси Ф.П ҳамда қизи М.Г. билан биргаликда олдиндан жиноий тил бириктириб, Т.Й билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида Ҳ.Р. ва Ф.П. Т.Йнинг танасининг турли қисмларига ёғоч бўлаги билан уриб, тан жарохати етказишган. Ҳ.Р Т.Й.нинг бўйин қисмидан оёғи билан босиб, уни хушсиз ҳолатга келтирган, кеч соат 01:00 ларда Т.Й.нинг ўлганлигини билганларидан кейин, унинг жасадини эшак аравага ортишиб, “Кўхна-қўрғон” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Зарафшон” дарёсига оқизиб юборишган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 657
Рейтинг: 2.9
t
×