Навоийда даҳшатли ЙТҲ: 33 яшар ҳайдовчи вафот этди

Жамият

image

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Натижада 33 яшар ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

ЙТҲ кеча, 14 июнь куни соат 20:40 ларда рўй берган. Навоий вилояти, Хатирчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 “Зарафшон тракти” автомобиль йўлининг 135 кмда ҳайдовчи 1987 й.т. Х.М. “Скания” русумли юк транспорт воситасини “Хатирчи-Навоий” йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Ш.Б. бошқарувида бўлган “Форд” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Скания” русумли юк транспорт воситаси ҳайдовчиси Х.М. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. “Форд” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.Б. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

437

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг