Навоийда болалар ўйнайдиган батут кучли шамолда учиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
28 Апрель 2025 12143 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Нурота туманидаги “Чашма” зиёратгоҳи яқинида болалар ўйнаши учун мўлжалланган батут шамолда учиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Нурота тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, кеча, 27 апрель куни соат 14:47 да туманнинг “Шаҳристон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Чашма” тарихий-меъморий мажмуаси ҳудудида кучли шамол оқибатида тадбиркорга тегишли бўлган батут иншооти ўз жойидан силжиб, автомобиль йўлига кўчиб тушган.
Мазкур ҳодиса оқибатида 1 дона тунги ёритгич устуни шикастланган. Воқеа туфайли фуқаролар ва ёш болалар тан жароҳати олмаган, шунингдек, автотранспорт воситаларига ҳам зарар етмаган.
Ҳокимлик ҳозирда ҳолат тўлиқ ўрганилиб, бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилаётганини маълум қилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь