Навоийда аёл чақалоғини 90 миллионга сотмоқчи бўлди
3-саҳифа
−
16 Август 2023
5579Навоий вилоятида аёл ўзининг (қиз жинсли) чақалоғини бошқа бир фуқарога сотаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Келтирилишича, фуқаро Ж.Ч. 2023 йилда туғилган қизи Б.Д.ни 90 миллион сўм эвазига сотмоқчи бўлган. Шу заҳотиёқ у вилоят ДХХ, Ички ишлар ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 август куни Бухоро вилояти Қоракўл туманида 28 ёшли аёл 4 кунлик чақалоғини кўчага ташлаб кетган эди.
LiveБарчаси