Навоийда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди
Жамият
−
04 Март 16603 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу воқеа Кармана тумани 15-умумтаълим мактабида содир бўлган. Баъзи бир хабарларга кўра, ўқувчи айрим фанлардан ўқитувчиларнинг дарсида иштирок этмаган.
Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари томонидан ўқувчи дарсларга иштирок этмаса-да, унга баҳо қўйиб борилганлиги ҳақидаги хабарлар айни вақтда ўрганилаётгани хабар қилинган.
“Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиш ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлгани ҳақида хабар берилганди.