Навоийда 6 ёшли фарзандини сотаётган аёл ушланди
Жамият
−
23 Май 2019
3385Навоий вилоятида 6 яшар фарзандини сотаётган аёл киши қўлга олинди. Бу ҳақда Бош Прокуратуранинг Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Н. ўзининг 6 ёшли фарзандини фуқаро Г.М.га 15 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси