Навоийда 4 қаватли савдо мажмуаси ёнди

Жамият

image

Кеча, 16 январь куни соат тахминан 21:15 да Навоий шаҳридаги 4 қаватдан иборат бўлган Навоий савдо комплексининг 4-қаватида ёнғин келиб чиқди.

ИИВ Ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотига кўра, натижада 150 кв м  бўлган 6 та кийим кечак савдо дўкони ёниб яроқсиз холга келган, 14 та савдо дўкони эса зарарланган. Тан жароҳати олган фуқаролар ва қурбонлар йўқ.

Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Навоий

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг