Навоийда 2,1 млрд сўмлик олтинни ўғирлашга уринган завод ишчилари ушланди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятида жойлашган “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Шимолий кон бошқармасига қарашли 3-сонли гидрометаллургия заводида фаолият юритувчи 2 нафар смена устаси ва 1 нафар бўлинма аппаратчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, улар осон бойлик орттириш ниятида ўзаро олдиндан тил бириктирган. Улар келгусида талон-торож қилиш мақсадида таркибида кўп миқдорда олтин моддаси мавжуд бўлган оғирлиги 2 килограмм ярим тайёр маҳсулотни завод ичидаги ҳаво тозалаш қувурига яшириб қўйган. ДХХнинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига нуқта қўйилди.

Тегишли хулосага кўра, мазкур ярим тайёр маҳсулот таркибида жами 1 килограмм 523 грамм соф олтин борлиги аниқланиб, унинг баҳоси 2 миллиард 102 миллион сўмни ташкил этади.

Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида фермер хўжалиги балансидаги 16,9 гектар ерни 56 минг долларга сотишга уринган фермер хўжалиги раҳбари қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий ДХХ ўғрилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг