Навоийда 16 яшар ўсмир 5 ёшли жиянини ўлдирди

Жамият 24404
image

Жорий йилнинг 9 июль куни Навоий вилояти Навбаҳор туманида вояга етмаган ўсмир мудҳиш қотиллик содир этди ва қизчанинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

2004 йил Зарафшон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти тугалланмаган ўрта, мактаб ўқувчиси, айни пайтда Зарафшон шаҳридаги 6-кичик даҳада истиқомат қилувчи Б.Қ. жорий йилнинг 8 июль куни ота-онаси билан биргаликда Навбаҳор тумани, “Янгиҳаёт” МФЙда истиқомат қилувчи бобосининг уйига меҳмондорчиликка борган.

Б.Қ. амакиси – 1985 йил туғилган, миллати ўзбек, Навбаҳор тумани, “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи Э.Т.нинг ўгай қизи, яъни 2015 йил Нурота туманида туғилган, Навбаҳор тумани, “Янгиҳаёт” МФЙда истиқомат қилувчи, вояга етмаган М.А.ни ошхона пичоғи билан бўйин соҳасига уриб, қасддан ўлдирган. Воқеага тасодифан гувоҳ бўлган М.А.нинг онаси, яъни 1988 йил Нурота туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1 нафар фарзанди бор, Навбаҳор тумани, “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи М.Д.га ҳам қўлидаги пичоқ билан бир неча маротаба тан-жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган. 

Айни пайда жабрланувчи М.Д. туман Тиббиёт бирлашмасининг “Жонлантириш бўлими”га ётқизилган.

Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларининг олиб борган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида, гумонланувчи шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинган.
 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1061
Рейтинг: 2.9
t
×