Навоийда 1 707 ҳолатда овчилар ёввойи ҳайвонларни ноқонуний овлаган
3-саҳифа
−
11 Декабрь 2020
6008Навоий вилоятида 2019-2020 йилги ов мавсумида рухсат берилган квотадан ташқари жами 13 минг (қуён, ғоз, ўрдак ва бошқа.) бошдан ортиқ ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний овланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Навоий вилояти бошқармасида текширув ўтказилган ва 13 минг бошдан ортиқ ёввойи ҳайвонлар ноқонуний овланишига имконият яратилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Навоий вилояти бошқармаси мансабдор шахслари 2019 йилги ов мавсумида 1 707 ҳолатда овчилар томонидан ноқонуний ов амалга оширилганлиги бўйича ўз вақтида маъмурий чоралар қўлламаганликлари натижасида, 1,9 млрд сўмлик жарималар бюджетга ундирилмасдан, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказишган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь