Навоийда 11 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди
3-саҳифа
−
10 Ноябрь 2020
6630Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Навоий вилоятида 11 автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Соат 18:30 ларда Навоий вилояти, Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 110-километрида юз берган. Ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган М.Ғ. бошқарувидаги Howo Sinotruk русумли юк автомашинасида, ёмғирли ҳавода, сирпанчиқ йўлда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан йўлдан ўнг томонга чиқиб кетиб ағдарилган. Ҳодисани кўрган бошқа ҳайдовчилар йўл четига транспорт воситасида тўхтаган.
Ушбу йўналишда ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобилда секинлаган вақтида, ортидан келаётган, ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган С.Ж. ўз бошқарувидаги MAN русумли юк автомашинасида ортилган юки билан кескин тормозланиб, Lacetti`ни уриб ўтган ва сирпанишда давом этиб тиркамаси билан йўл четида тўхтаб турган:
1) Ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувидаги “УАЗ” русумли;
2) Ҳайдовчи, 1966 йилда туғилган Қ.А. бошқарувидаги MAN русумли;
3) Ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган М.Н. бошқарувидаги Nexia русумли;
4) Ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Б.Н. бошқарувидаги Coablt русумли;
5) Ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган У.Ж. бошқарувидаги Matiz русумли;
6) Ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган С.С. бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли;
7) Ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Ф.С. бошқарувидаги Nexia русумли;
8) Ҳайдовчи 1964 йилда туғилган И.Н. бошқарувидаги Nexia” русумли транспорт воситаларини бирин-кетин уриб ўтган.
Тўқнашув натижасида вафот этганлар йўқ. Зарафшон шаҳар 3-сонли ТСҚ томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, ушбу ЙТҲ сабаб 11 нафар фуқаролар мурожаат қилишган:
1) 1978 йилда туғилган фуқаро Д.Н. - бош тепа соҳасининг шилинган жароҳати;
2) 2010 йилда туғилган фуқаро - бош миянинг чайқалиши аниқланмаган;
3) 2014 йилда туғилган фуқаро Д.И. - бош миянинг чайқалиши аниқланмаган;
4) 1973 йилда туғилган фуқаро О.С. - энса соҳа ертилган жароҳати;
5) 2008 йилда туғилган фуқаро Д.С. - бош миянинг чайқалиши аниқланмаган;
6) 2012 йилда туғилган фуқаро Д.С. - бош миянинг чайқалиши аниқланмаган;
7) 1960 йилда туғилган фуқаро И.С. - энса соҳа лат ейиши ва йиртилиш жароҳати;
8) 2001 йилда туғилган фуқаро Ч.Б. - бош миянинг чайқалиши аниқланмаган;
9) 1995 йилда туғилган фуқаро К.С. - тўш соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши;
10) 1962 йилда туғилган фуқаро Х.А. - бош чап ён соҳасининг шилинган жароҳати. Бош миянинг чайқалиши аниқланмаган;
11) 1995 йилда туғилган фуқаро Ф.С. - бош миянинг чайқалиши аниқланмаган. Жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шу куни яшаш уйларига жавоб берилган. Конимех тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, 8 ноябрь куни йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ тан жароҳати олган фуқаролардан мурожаат келиб тушмаган.
Мазкур тўқнашув юзасидан Конимех тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.