Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
23 Октябрь 2023
8606Эркин Шамсиддинович Камолов Навоий вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Эркин Камолов Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
Камолов мазкур тайинловга қадар Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритаётган эди.
Эркин Камолов 1987 йилда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти олий – 2009 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган.
LiveБарчаси