Навоий Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари вафот этди
Жамият
−
25 Апрель 2023
15672Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Зафар Расулов 44 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган шифокор Зафар Расулов 1979 йил 23 октябрда Навоий вилоятида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли тиббий санитария қисми терапевти сифатида бошлаган.
2012-2020 йилларда Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасида бош шифокор ўринбосари, бирлашма бошлиғи, Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган.
2020-2023 йилларда эса Навоий вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сифатида самарали меҳнат қилган.
LiveБарчаси