Навоий ҳокимига янги “зам” тайинланди

Жамият

image

Исломиддин Номоз ўғли Норимов Навоий вилояти ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ахборот-таҳлил бош бошқармаси ахборот таъминоти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Исломиддин Норимов 1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2015 йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг бакалавр босқичини, 2021 йилда Жанубий Кореянинг Сеул университети магистратура бўлимини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 2 май куни Акрамжон Абдуваҳобович Абдуҳамидов Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг