Наманган ҳокимига биринчи “зам” тайинланди
Local
−
02 May 2023 5778 1 minute
Акрамжон Абдуваҳобович Абдуҳамидов Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Акрамжон Абдуҳамидов 2022 йилдан тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекцияси бош консультанти лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Акрамжон Абдуҳамидов 1973 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. 1997 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2000 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мулкнинг давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланиши ва фойдаланиши устидан назорат қилиш бошқармаси 1-тоифали иқтисодчиси вазифасидан бошлаган. 1999-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қимматли қоғозлар ва молия бозори бошқармаси бош иқтисодчиси, бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28