Навбатдаги карикатура можароси. Туркия Франция нашрини судга берди

Олам 11581
image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Франциянинг “Charlie Hebdo” сатирик журналида ўзининг карикатураси эълон қилингани сабаб нашрни судга берди. Бу ҳақда TRT телеканали маълум қилмоқда.

Аниқлик киритилишича, Эрдўғаннинг номидан журнал раҳбариятига қарши Анқара прокуратураси даъво қўзғаган. Унинг баёнотида нашр этилган карикатура журналистиканинг ахлоқий тамойилларига, "сўз эркинлиги" ва тушунчасига мос келмайди. Бундан ташқари, Туркия Президентининг шаъни ва қадр-қимматини поймол этади.

Аввалроқ, Франциянинг “Charlie Hebdo” ҳафталик ҳажвий журналининг навбатдаги сонида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг карикатураси босилгани ҳақида хабар берган эдик.

Расмий Анқара Эрдўғаннинг карикатураси журналда эълон қилинишини жирканч ҳаракат деб баҳолади. Туркия Президенти администрацияси бу карикатура носоғлом муҳит маҳсули эканини таъкидлади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 564
Рейтинг: 3
Теглар
t
×