Навбатдаги қўнғироқ. Трамп ва Путин яна гаплашди

Олам

image

Бугун, 3 июль куни Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Бу суҳбат йил бошидан бери Путин ва Трамп ўртасидаги олтинчи телефон мулоқоти ҳисобланади. Уларнинг охирги марта телефон орқали мулоқоти 14 июнь куни бўлиб ўтган, суҳбат тахминан 50 дақиқа давом этган эди. Ўша пайтда улар Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилган эди.

Бугунги суҳбат эса АҚШнинг асосий миллий байрамларидан бири – Мустақиллик куни арафасида ўтаётгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Мустақиллик куни АҚШда 4 июль куни нишонланади.

Дональд Трамп суҳбат Вашингтон вақти билан соат 10:00 да (Москва вақти билан 17:00) бошланиши кераклигини айтган эди. Шундай экан, тахминларга кўра, давлат раҳбарлари ўртасидаги суҳбат икки соатдан ортиқ давом этаётган бўлиши мумкин.

Суҳбат якунида матбуот анжумани (брифинг) ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда телефон орқали бўлган мулоқот тафсилотлари маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июнь куни ҳам АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилганди ва унда Украина томонидан Россиядаги аэродромларга уюштирилган ҳужумлар муҳокама марказида бўлганди. Суҳбат давомида томонлар Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ вазиятни гаплашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг