Навбатдаги божхона қоидабузарликлари фош қилинди

Жамият 1142
image

Ўзбекистон божхоначилари томонидан таркибида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг республикага ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликлари фош қилинди.

Тақиқланган дори воситаларини мамлакатга олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Олма-Ота-Нукус” халқаро йўловчи поездининг йўловчиларидан бири, хорижий фуқаро  Ж.Р.нинг юклари текширилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида декларацияланмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган таркибида гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган 50 дона “Трамадол ланнахер” номли  дори воситаларини божхона назоратидан яшириб олиб келаётгани фош этилди.

Шунингдек, “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан фуқаролар Ш.Ў. ва В.Н. номига хориждан юборилган почта жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганида,  божхона декларациясида кўрсатилмаган таркибида психотроп моддаси бўлган 30 дона “Dexamol” ҳамда 20 дона “Феназепам” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×