Навальний ЕИни Усмонов ва Абрамовичга қарши санкция жорий қилишга чақирди
Олам
−
28 Ноябрь 2020
11887Россиядаги Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Алексей Навальний Европа Иттифоқига мамлакатдаги йирик миллиардерларга қарши санкция жорий қилиш таклифини билдирди.
Мухолифат вакили Европа Парламентининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси йиғилишида нутқ сўзлаб, Россия Президенти Владимир Путинга яқин деб ҳисобланувчи бойларни “қора рўйхат”га киритишни таклиф қилган.
Навальнийга кўра, ЕИ тақиқларнинг янги турини қўллаши керак – “реал пулларга қарши реал санкциялар”. Чекловлар фақатгина эски олигархларга эмас, янгиларига ҳам таъсир қилиши керак.
“Жаноб [Алишер] Усмоновнинг энг қиммат яхталари гоҳ Барселона, гоҳ Монако портида турганида Россияда ва Кремлда ҳеч ким Европа санкцияларини жиддий қабул қилмайди. Шунчаки Усмонов, [Роман] Абрамович ва [Аркадий] Ротенберг ва бошқаларга айтинглар: “Яхталарингизни олиб, уларни Беларуснинг ёқимли портларига жойлаштиринг”, деган Навальний европарламент вакилларига қарата.
Унинг фикрича, бундай сакциняларни Россия аҳолиснинг 99 фоизи қўллаб-қувватлайди.
Навальний ЕИнинг Россия махсус хизматлари раҳбарларига қарши санкциялари кам самара беради, деб ҳисоблаяпти. Негаки улар Европа банкларида ҳисоб рақами очмаган ва мол-мулклари ҳам кам. Фонд асосчиси ЕИга 2021 йилда Россия Давлат Думаси учун ўтказиладиган сайловларда номзодлардан бирининг иштирок этиши тақиқланса, унинг натижаларини тан олмасликка чақирган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Навальний заҳарланганидан кейин Германияда даволаняпти. Европа Иттифоқи унинг заҳарланишига алоқадор олти россиялик ва бир ташкилотга қарши санкция жорий қилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15