НАТОнинг Украинадаги урушга кириши нимага олиб келиши айтилди
Олам
−
14 Март 2022
24992НАТОнинг Украинадаги ҳарбий можарога аралашуви Учинчи жаҳон урушининг бошланишига айланиши мумкин. Бу ҳақда Европа кенгаши президенти Шарль Мишель бугун, 14 март куни “El Pais” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Биз можарони кучайтирмаслик учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз. Россия ядровий давлатдир ва биз яхши тушунамизки, агар бу можаро НАТО ва Россия ўртасидаги [можарога] айланса, биз Учинчи жаҳон урушига келиб қоламиз”, деган Мишель.
Европа кенгаши раҳбари Украина Президенти Владимир Зеленский билан доимий алоқада эканини урғулаб, у Ғарб давлатларидан кўпроқ нарса кутганини айтган.
“Мен [Украина Президенти] Владимир Зеленский билан доимий алоқадаман. У кўпроқ нарсани хоҳлагани рост. Аммо [Европа Иттифоқи] кенгайиши жуда нозик масала бўлиб, бу борада барча Европа давлатлари ҳам бир хил фикрда эмас. Биз қўшилиш жараёни аллақачон бошланган давлатларни ҳам ҳисобга олишимиз керак. Биз эркин дунёга интилаётган ҳамкорларимизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Ассоциация битимлари жуда катта салоҳиятга эга, улар етарлича баҳоланмайди”, дея қўшимча қилган Европа Кенгаши раҳбари”, деган Мишель.
Февраль ойи охирида Зеленский Европа Иттифоқидан Украинани зудлик билан ҳамжамиятга қўшишни сўраган эди. 1 март куни Украина етакчиси девони раҳбари Андрей Ермак Украинанинг тезлаштирилган тартиб асосида Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича ариза қабул қилингани, рўйхатга олингани ва кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Россия НАТО давлатига ҳужум қилса, ташкилот бор кучи билан жавоб қайтаришини таъкидлаган эди. У ҳам НАТО ва Россия тўқнашуви Учинчи жаҳон уруши бўлишини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь