НАТОнинг Россия чегараси билан боғлиқ стратегияси очиқланди
Олам
−
16 Июнь 2022
16317НАТОнинг Россия билан чегарага жойлаштириладиган янги мудофаа модели бир қатор элементлардан иборат. Бу ҳақда альянс Бош котиби Йенс Столтенберг НАТОга аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг Брюсселдаги учрашуви якунлари бўйича маълум қилди.
“Биринчиси, олдиндан жойлаштиришни кучайтириш. Биз сўнгги ойларда шарқий қанотдаги жанговар гуруҳлар сонини тўртдан саккизтага яъни икки баробарга кўпайтириб, ҳозирлигимизни оширдик”, дейди у.
Столенбергга кўра, иккинчи компонент бу – жанг гуруҳларини, шу жумладан қўмондонлик қобилиятига эга бўлганларни кучайтириш, бу эса тезкор жойлаштиришни ташкил этиш учун зарурдир.
Учинчиси – қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омборини ташкил қилиб, унга қурол ҳамда жиҳозларни олдиндан жойлаштириш.
НАТО Бош котибига кўра, бу схема 28-30 июнь кунлари Мадридда бўлиб ўтадиган саммитда тасдиқланишини кутилмоқда.
Аввалроқ, Столтенберг альянс Украинага узоқ муддатли қурол етказиб беришга тайёрлигини айтган эди. Унга кўра, 15 июнь куни Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича алоқа гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтган.