НАТОнинг 2023 йилги ҳарбий бюджети 25 фоизга ошди

Олам

image

НАТОнинг 2023 йилги ҳарбий бюджети 25 фоизга оширилиб, тахминан 1,96 миллиард еврога етди. Альянс баёнотига кўра, аъзо давлатларнинг розилиги билан ҳарбий бюджет 25 фоизга оширилиб, тахминан 1,96 миллиард еврога, фуқаролик бюджети эса тахминан 28 фоизга оширилиб, 370,8 миллион еврога етказилди. 

НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, бюджетни ошириш НАТО иттифоқчиларининг жорий йил июнь ойида Мадридда бўлиб ўтган НАТО саммитида белгиланган мақсадга эришиш истагининг аниқ ифодасидир. 

“Биз НАТОга кўпроқ сармоя киритишда давом этишимиз керак”, дейди Столтенберг. 

НАТОнинг фуқаролик бюджети НАТО штаб-квартираси учун ходимлар, операцион ва дастур сарфлари каби харажатларни қоплаш учун ишлатилади. 

Ҳарбий бюджет НАТО операциялари, миссиялари ва штаб-квартирасидаги қўмондонлик тузилмасининг жорий харажатларини қоплаш учун ишлатилади. 

Фуқаролик ва ҳарбий бюджетлардан ташқари, 2023 йил учун НАТО Хавфсизлик инвестиция дастури учун харажатларнинг максимал чегараси 26,6 фоизга ўсиш билан 1 миллиард евро қилиб белгиланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made