НАТО Украинадаги уруш қанча давом этиши бўйича хулоса берди

Олам

image

НАТО экспертлари Украинадаги жанглар узоқ вақт давом этиши мумкинлигини айтмоқда. Бу ҳақда бугун, 19 июль куни НАТО Бош котибининг разведка ва хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Дэвид Кеттлер маълум қилди. 

Россия Федерациясининг Украинадаги махсус ҳарбий операциясини якунлаш истиқболлари ҳақида гапирар экан, у шундай таъкидлади:  

“Биз уруш тез орада тугашини кўрмаяпмиз. Аслида, афсуски, бу уруш жуда узоқ давом этишини кўрсатадиган яна кўп белгилар мавжуд. Ўйлайманки, биз ҳаммамиз буни жуда яхши тушунамиз”, дейди Кеттлер “Разведка ва миллий хавфсизлик иттифоқи” Америка нодавлат ташкилоти томонидан ўтказилган онлайн семинарда.

Унинг қайд этишича, урушнинг охири кўринмаётгани учун ҳам НАТО иттифоқчилари давлат раҳбарлари кенг қамровли ёрдам пакетлари, тез-тез маслаҳатлашувлар ва жуда узоқ муддатли мажбуриятларни келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 июнь куни Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган НАТО саммитида ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Швеция ва Финляндияни альянсга таклиф қилишга қарор қилдилар ва бу давлатларнинг ҳарбий-сиёсий блокга кириши бўйича протоколларни имзолашга келишиб олдилар.

Шунингдек, ташкилотнинг 2030 йилгача мўлжалланган янги концепциясида Россия НАТОга "энг муҳим ва тўғридан-тўғри" таҳдид деб эътироф этилди

Қолаверса, альянс Россия ва Хитой ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишини НАТО қадриятларига зид деб ҳисоблайди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made