НАТО ТИВ раҳбарлари норасмий саммит ўтказади

Олам 4055
image

Жорий йилнинг 14-15 май кунлари Берлинда НАТО ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда альянснинг расмий вакили Оана Лунгеску маълум қилди.  

“14-15 май кунлари Берлинда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг раислигида НАТО ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади”, деб ёзган Лунгеску Twitter’даги саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6-7 апрель кунлари НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Брюсселда Украинадаги вазиятни муҳокама қилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 149
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×