НАТО саммитидан Киев нима олиши мумкин?
Олам
−
09 Июль 2023
5794НАТО давлатлари Украинанинг альянсга кириши бўйича консенсус йўқлиги сабабли, шу йилнинг 11-12 июль кунлари Вильнюсда бўлиб ўтадиган саммитда Киевга маълум шартлар остида учинчи кучларнинг ҳозирги можарода иштирок этиши учун кафолатлар тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда Париждаги “Geopragma” таҳлил маркази раҳбари, Франция армияси тезкор резерви полковниги Каролин Галактерос айтиб ўтди.
“Менимча, НАТОнинг бутун ёки унинг айрим мамлакатларини Украина можаросига жалб қилиниш хавфи бор. НАТО Россия билан кенг кўламли ҳарбий можарога кирмасдан, Украинани ўз ҳимоясида ушлаб туриш йўлларини қидирмоқда. Бу мумкинми? Билмайман. Аммо Украина қабул қилиб бўлмайдиган зарба бўлса, яна бир қатор бошқа кучлар майдонга тушиши кафолатини олади, деб тахмин қилиш мумкин”, дейди Галактерос.
Шунингдек, у Запорожье атом электр станциясида радиация сизиб чиқиши билан провокация ёки саботаж содир бўлган тақдирда, бундай сценарий Киев томонидан амалга оширилиши ва жиддий кўриб чиқилиши мумкинлигини билдирган.
“Агар бу содир бўлса, фалокат кўламини ҳисобга олган ҳолда, дарҳол музокаралар бошланади ёки бу НАТО кучларининг иштироки бошланишини кўрсатади. Бўлган воқеа учун айб Россия зиммасига юкланади ва, шубҳасиз, воқеа шу қадар жиддий деб тан олинадики, бу шунга ўхшаш нарсага баҳона бўлади”, дейди эксперт.
Бундан ташқари, Галактерос Литва, Польша ва Шарқий Европанинг бир қанча бошқа давлатлари можаронинг тугашини кутмасдан, Украинани НАТОга қабул қилиш борасида жуда ишончли позицияни эгаллашини, бироқ Европадаги ҳамма ҳам бунга қўшилавермаслигини эслатган. Хусусан, Германия Мудофаа вазири Борис Писториус бунга қарши чиққан. Францияга келсак, Галактероснинг сўзларига кўра, Париж бир-бирига қарама-қарши сигналлар юборади, ё эътироз билдиради ёки ОАВда Елисей саройи гўёки Украинани НАТОнинг бир қисми сифатида кўришга қарши эмаслиги ҳақидаги баёнотларни тарқатади.
“Албатта, бу бизни тинчликка яқинлаштириши даргумон. Мен бутун қалбим билан умид қиламанки, Франция ва Германия Болтиқбўйи давлатлари ва Польшани иттифоқни Россия билан зиддиятга тортиш йўлида секинлаштира олади, чунки бу ақлдан озиш бўларди. Менга шундай туюлади. Бу бошқа Европа давлатлари каби Украинанинг ўзи учун ҳам фойдасиз ва ҳатто хавфли бўлади. Биз можаронинг музлаши ва жанговар ҳаракатлар тўхташини қанча кутсак, ҳарбий тенглама шунчалик қийинлашади. Ғарб давлатлари қанчалик узоққа боришни хоҳлашини тушунишимиз керак”, деган полковник.