НАТО Россияни тўғридан-тўғри таҳдид деб тан олди. Хитойни эса...
Олам
−
29 Июнь 2022
19498Шимолий Атлантика альянси Россияни ўз хавфсизлигига "энг муҳим ва тўғридан-тўғри" таҳдид деб ҳисоблайди. НАТОнинг бугун, 29 июнь куни Мадриддаги саммитида қабул қилинган стратегик концепцияга мувофиқ Москва ташкилот ҳамкорлари қаторидан чиқарилди.
Бундан ташқари, блок Хитойга қарши туриш, Осиё-Тинч океани минтақаси ва постсовет ҳудудида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ўзининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ниятида. Альянснинг кенгайиши “тарихий муваффақият” деб аталди.
Концепциядан ўрин олган масалалар ҳақида қуйида қисқача ўқишингиз мумкин.
Россия таҳдид сифатида
НАТО Россия Федерациясини альянс хавфсизлигига энг муҳим ва бевосита таҳдид сифатида тан олади.
Ташкилот энди Россияни ҳамкор деб ҳисобламоқчи эмас, балки алоқа каналларини сақлаб қолишга тайёр. НАТО, шунингдек, Москва билан қарама-қаршиликка интилмаслигини ва ўзига таҳдид солмаслигини таъкидлайди.
НАТО ва Россия Федерацияси ўртасидаги муносабатларнинг ўзгариши Москвага боғлиқ, деб ҳисоблайди альянс.
НАТО Россия ҳаракатларига жавобан альянснинг таҳдидларнинг олдини олиш ва мудофаа қобилиятини сезиларли даражада кучайтиради.
Хитойга қарши
Альянс Россия ва Хитой ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишини НАТО қадриятларига зид деб ҳисоблайди.
Альянсга кўра, Хитой глобал логистика ва иқтисодиётни назорат қилиш орқали ўрнатилган дунё тартибини бузишга ҳаракат қилмоқда.
Альянс Ҳиндистон ва Тинч океани минтақасидаги ҳамкорлар билан алоқаларни кучайтиришни режалаштирмоқда.
Украина билан алоқалар
Блок альянсга интилаётган Украина ва Грузия билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этади.
НАТО етакчилари Украинага кенгайтирилган ёрдам дастурини қабул қилди. Ҳарбий ва молиявий ёрдам Киевга қанча керак бўлса, шунча етказиб берилади.
НАТО давлатлари ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин Украинанинг тикланишини қўллаб-қувватлайди.
НАТО саммити иштирокчилари Украинадаги воқеалар учун тўлиқ жавобгарликни Россия зиммасига юклади ва ундан махсус ҳарбий операцияни тўхтатишни талаб қилди.
НАТО етакчиларининг фикрича, Украина ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга ва ўз хавфсизлигини қандай таъминлашни мустақил танлаши мумкин.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь