НАТО Россия дронларининг Польшага киришини ҳужум деб ҳисоблайдими?

Олам

image

НАТО бугун, 10 сентябрга ўтар кечаси Россиянинг учувчисиз самолётларининг Польша ҳаво ҳудудини бузишини тўғридан тўғри ҳужум деб ҳисобламайди. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянсидаги манбаларга таяниб, “Reuters” хабар берди.

НАТОнинг дастлабки маълумотларига кўра, гап олтидан ўнтагача дроннинг кириб келиши ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, босқин тасодифан эмас, балки атайлаб содир бўлганлигининг белгилари мавжуд.

Қайд этиш жоиз, айни ҳолатда НАТО самолётлари альянс ҳаво ҳудудидаги эҳтимолий таҳдидларга биринчи марта қаршилик кўрсатди.

Тунги операцияда Польшанинг F-16 қирувчи самолётлари, Нидерландиянинг F-35 самолётлари ва Италиянинг AWACS радар разведка самолётлари иштирок этди. Ҳудудда жойлаштирилган Patriot ҳаво мудофаа тизимлари радарда учувчисиз учоқларни аниқлади, аммо қурол ишлатилмади.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Россия Польша

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг