НАТО Лукашенконинг бостириб кириш ҳақидаги иддаоларини рад этди

Олам 6360
image

Норозилик ва қаршиликларга қарамай, ҳокимият учун тиш-тирноғи билан курашётган Беларусь Президенти Александр Лукашенко Гродно шаҳри яқинидаги ҳарбий полигонга ташрифи чоғида мамлакатга НАТО ҳарбий кучлари томонидан тазйиқ бўлаётгани, улар рангли инқилоб режаси бўйича ҳаракатланаётгани ва амалдаги ҳокимиятни ағдаришга уринаётганини айтганди. Давлат раҳбари Мудофаа вазирлиги мансабдорларига мамлакать ҳудудий яхлитлигини сақлаш учун энг жиддий чораларни кўришни буюрганди. Лукашенко ўз сўзида Алянс кучларининг Польша ва Литвада тўпланаётганини урғулаганди. 

НАТО эса Беларусь Президентининг Алянс кучларининг мамлакат чегараларида, хусусан Польша ва Литвада тўпланиши ҳақидаги гапларини рад этмоқда. 

НАТО вакили Оана Лунгеска Лукашенконинг айбловларини асоссиз деб атади. 

Унинг таъкидлашича, Алянс ҳеч бир давлатга, шу жумладан Беларусга ҳам хавф туғдирмайди. 

“Бу минтақада Иттифоқ кучларининг тузилиши қайд этилмаган. Бизнинг позициямиз тўлиқ мудофаа. Биз фақат иттифоқчиларнинг миллий хавфсизлиги учун юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни олдиндан кўришга интиламиз”, дейди Лунгеска. 

У Беларусь раҳбариятини инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 194
Рейтинг: 2.9
t
×