Лукашенко ҳарбийларга жиддий топшириқ берди
Олам
−
22 Август 2020
14590Беларусь Президенти Александр Лукашенко Мудофаа вазирлиги раҳбариятидан мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш учун барча чораларни кўришни талаб қилди. Президент ғарбий чегараларга кўпроқ эътибор қаратишни сўради. Лукашенко Гродно шаҳри яқинидаги ҳарбий полигонга борганида шундай кўрсатма берди.
“Энг аввало Беларуснинг маркази Гродно бўлган ғарбий марваридини қўриқлаш керак. Мамлакатимиз ҳудудий яхлитлигини сақлаш учун энг жиддий чораларни кўриш зарур”, деган Лукашенко.
Беларусь Президенти мамлакатга қарши рангли инқилоблар сценарийси ташқи омиллар билан биргаликда қўлланилаётганини таъкидлаб ўтди.
“Ҳаммаси тушунарли. Биз тахмин қилганимиздек, ҳаммаси рангли инқилоблар режаси бўйича кетяпти. Вазиятнинг ўзига хослиги ва алоҳида белгиси унга ташқи омил қўшилганида. Одатда улар ичкарини тўзитади, амалдаги ҳокимиятни ағдаради. Бизда ҳукумат ўрнидалиги ва қаршилик кўрсатаётганига кўра, ташқи омил ва қўшилди”, деган Лукашенко.
Лукашенко мухолифат Ғарб томонидан ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганини қўшимча қилди. Президент гапларига НАТОнинг мамлакат чегараларига яқинлашиб келаётганини мисол қилиб кўрсатди.
“Кўряпсизларми, улар муқобил Президентни олиб келяпти. Барчаси жиддий”, деган Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, мухолифат Ғарб давлатларига, мазкур ҳолатда НАТО аъзоларига мурожаат қилиб, аҳолини ҳимоя қилишни сўрамоқчи.
“Улар қўшин киритади ва Беларусни йўқ деб ҳисобласак бўлади”, деган Лукашенко.
Президент Ғарб давлатларининг мухолифатни қўллаб-қувватлашини, Беларусдаги вазиятга очиқча аралашиш деб баҳолаяпти.
Аввалроқ, Беларусда мухолифат томонидан ташкил этилган Мувофиқлаштириш кенгашига нисбатан жиноий иш очилганди. Уларга қонуний ҳокимиятни ағдариш айблови қўйилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь