НАТО Косовога қўшимча батальонини юборади

Олам

image

НАТО ўзининг Косоводаги ҳарбий бўлинмаларини қўллаб-қувватлаш учун у ерга қўшимча батальон юборади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

"Яқинда юз берган тартибсизликлар ва 30 жангчининг яраланиши билан НАТОнинг Косово учун миссияси ғарбий Болқонга оператив захира кучларини жойлаштириш тўғрисида буйруқ чиқарди", дейилади хабарда.

НАТО қўмондонлиги баёнотига кўра, яна бир кўп миллатли батальон, агар керак бўлса, фаол бўлинмаларни кучайтириш учун тайёргарликни ошириш тўғрисида буйруқ олган.

"Косовода НАТОнинг қўшимча контингентини жойлаштириш Косово миссияни БМТ хавфсизлик Кенгаши ваколатига мувофиқ хавфсизликни сақлаш учун зарур имкониятлар билан таъминлаш учун оқилона чорадир", дейди қўмондонлик бошлиғи адмирал Стюарт Манш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Косовонинг шимолий ҳудудларида янги маҳаллий амалдорлардан норози бўлган этник серблар уларнинг маьмурий биноларга киришига қаршилик кўрсатган ва полиция бунга жавобан уларга қарши турли воситаларни қўллаганди. Бунинг ортидан эса Сербия Президенти Вучич мамлакат армиясини жанговар ҳолатга келтирган. Маълумот учун, шу йилнинг 23 апрель куни Косовода ўтказилган навбатдан ташқари сайловлар мерлик лавозимларига фақат этник албан ёки бошқа озчилик вакиллари сайлангани ҳақидаги даъволар билан серблар томонидан бойкот қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Косово қўшимча батальон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made