НАТО коронавируснинг иккинчи тўлқинига қарши тайёргарлик бошлади

World

image

НАТО раҳбарияти коронавирус пандемиясининг иккинчи эҳтимолий тўлқинига тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Welt am Sonntag” нашрига берган интервьюсида альянс раҳбари Йенс Столтенберг маълум қилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” ёзмоқда.

Унинг сўзларига кўра, НАТО янги инфекция юзага келган тақдирда тиббий материаллар ва асбоб-ускуналарни тезкор ташиш учун ресурслар тайёрлашни режалаштирмоқда.

"Биз ўз режамизни НАТО аъзолари ва альянс билан яқиндан боғлиқ бўлган ҳамкор-давлатларга яхшироқ ва тезроқ ёрдам беришимиз учун мувофиқлаштиришимиз керак", деди Столтенберг.

Маълумотларга кўра, режани тайёрлаш яқин келажакда якунланади. У июнь ўрталарида Иттифоқ мудофаа вазирларининг видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган йиғилишида тақдим этилади.


Tags

Rate Count

68

Rating

3

Rate this article

Share with your friends