НАТО аъзолари сони 30 тага етди
Олам
−
06 Февраль 2019
44728Македония Шимолий атлантика альянсининг 30-аъзоси бўлди. Македониянинг НАТОга қўшилиши тўғрисидаги қарорни Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида ҳарбий иттифоққа аъзо 29 давлатнинг элчилари ва расмий Скопье вакили имзолаган. Бу ҳақда “Vesti” хабар берди.
Йиғилишда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ва Македония ташқи ишлар вазири Никола Димитров ҳам иштирок этган.
Эндиликда қарор аъзо давлатларнинг парламентларига ратификация қилишлари учун юборилади. Шундан сўнг, Македония ўзи уни ратификация қилиши мумкин бўлади.
Жараён 2019 йил охирига қадар якунланиши керак. Македония декабрь ойида НАТОнинг Лондондаги саммитида алъянснинг аъзоси сифатида расман эълон қилинади. Ўша саммитда НАТО ўзининг 70 йиллигини ҳам нишонлайди.
Қайд этиш керакки, Македония НАТОга қўшилиш учун давлат номини “Шимолий Македония Республикаси” деб ўзгартиришига тўғри келди.
Бугунгача Албания, Бельгия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Греция, Дания, Исландия, Испания, Италия, Канада, Латвия, Литва, Люксембург, Нидерландия, Норвегия, Польша, Португалия, Руминия, Словакия, Словения, АҚШ, Туркия, Франция, Хорватия, Черногория, Чехия, Эстония ва Македония НАТОга аъзо эди.