“Насаф” ОФК Кубоги плей-офф босқичи учун якуний таркибни эълон қилди
Спорт
−
24 Август 2021
3432Қаршининг “Насаф” клуби эртага, 25 август куни ОФК Кубогининг 1/8 финал босқичи доирасида Туркманистоннинг “Аҳал” жамоасини қабул қилади.
Плей-офф баҳси олдидан “аждарлар”нинг қайдномага киритилган футболчилари маълум бўлди. Ундан 25 футболчи, хусусан, давралар оралиғида таркибга жалб этилган сербиялик ҳужумчи Андреа Калудерович, жамоага қайтган яримҳимоячилар Дониёр Нарзуллаев ва Баҳром Абдураҳимов ҳам ўрин олган.
Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев, Азамат Сойибов, Абдувоҳид Неъматов, Шаҳзод Суюнов;
Ҳимоячилар: Алибек Давронов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саидов, Жўрабек Маннонов, Сардор Саъдуллаев, Шерзод Насруллаев, Жасур Жумаев, Умар Эшмуродов;
Яримҳимоячилар: Дониёр Нарзуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Суҳроб Нуруллоев, Акмал Мозговой, Шоҳмалик Комилов, Шаҳзод Акрамов, Шаҳбоз Нуриддинов, Абубакр-Ризо Турдиалиев, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич (Сербия);
Ҳужумчилар: Ҳусайн Норчаев, Андреа Калудерович (Сербия).
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” “Е” гуруҳида Туркманистоннинг “Олтин Аср”, Тожикистоннинг “Хўжанд” ва Қирғизистоннинг “Олой” жамоалари билан баҳс олиб бориб, гуруҳда 1-ўринни эгаллаганди. Учрашувни саудиялик Муҳаммад Холид Ал Ҳоиш бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Плей-офф баҳслари бир ўйиндан иборат бўлади.
Маълумот учун, “Насаф” 2011 йилда ОФК кубоги финалида Қувайтнинг “Ал-Қувайт” жамоасини мағлуб этиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь