“Насаф” аргентиналик футболчи билан шартнома имзолади

Спорт

image

Қашқадарё вилоятининг “Насаф” клуби аргентиналик Андрес Чавез билан шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 26 июль куни Қарши клуби 32 ёшли аргентиналик марказий ҳужумчи билан мавсум охиригача мўлжалланган шартнома имзолаган. Андрес Чавез фаолияти давомида “Бока Хуниорс”, “Вилстерман”, “Ҳуракан”, “Панатинаикос” ва “Бенфилд” каби жамоаларда тўп сурган. 

“Умид қиламизки Андрес Чавез жамоамизга кўплаб совринларни қўлга киритишда ёрдам беради. “Насаф” оиласига хуш келибсан, Андрес”, дейилади хабарда. 

Маълумот учун, “Насаф” Ўзбекистон Суперлигасининг биринчи даврасидан сўнг 24 очко билан 4-ўринда бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Германиянинг “Кайзерслаутерн” клуби тарбияланувчиси Кими Мерк ва Польша миллий терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Михал Кухарчик билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Насаф аргентиналик Андрес Чавез

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг