Нарпай тумани прокурори тадбиркорларга таҳдид қилгани айтилмоқда
Жамият
−
14 Август 2021 14645 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Нарпай тумани прокурори Камолиддин Жавдановга тегишли экани айтилган аудио тарқалди.
Аудиода Жавданов тадбиркорларни койиб, “стяжка” қилишга одам топиб бермагани учун уларни “майиб қилиш”гача бўлган таҳдидли сўзларни ишлатган.
Самарқанд вилояти прокуратураси аудиога муносабат билдириб, ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди. Суриштирув натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь