Наришкин Ўзбекистонга келиб, Азизов билан разведка масаласида гаплашиб кетди

Олам

image

Россия Ташқи разведка хизмати (ТРХ) директори Сергей Наришкин кеча, 31 октябрь куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Ташриф давомида, у, мамлакат Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов билан халқаро терроризмга қарши кураш ва разведка маълумотлари алмашинуви масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда ТРХ матбуот бюроси хабарида айтилади.

“Халқаро терроризмга қарши курашиш, кенг кўламли минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича разведка маълумотлари алмашинуви, шунингдек, замонавий таҳдидларга қарши курашиш бўйича биргаликдаги имкониятларни мустаҳкамлаш соҳасидаги мувофиқлаштирилган фаолиятга алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Ташқи разведка хизматининг билдиришича, музокараларда томонлар икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий масалаларини кўриб чиққан ва келгуси давр учун ҳамкорликдаги ишларнинг истиқболлари ва устувор йўналишларини муҳокама қилган. 

“Учрашув иштирокчилари Россия ва Ўзбекистон миллий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг муҳим таркибий қисми бўлган идоралар ўртасидаги ҳамкорликнинг конструктив ва ўзаро манфаатли эканлигини алоҳида таъкидладилар. Марказий Осиёдаги вазиятнинг ривожланишини баҳолашда, шунингдек, икки давлат хавфсизлигига бевосита дахлдор бўлган қатор масалалар бўйича бир-бирининг фикрини тасдиқлади”, дейилади хабарда.

Сергей Наришкин ва Абдусалом Азизов дўстлик разведка хизматлари олдида турган муаммоларни самарали ҳал этиш мақсадида мунтазам ва мазмунли мулоқотни давом эттириш тарафдори эканини билдирган. Тадбир якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ қарорлар қабул қилинган. 

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Наришкиннинг ташрифи ва ундаги келишувлар ҳақида расмий ахборот бергани йўқ. 


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусалом Азизов ДХХ Сергей Наришкин Россия Ташқи разведка хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг