Наманганлик “шоввоз” бир кунда 13 та дўконни ўмарди

3-саҳифа

image

Наманганда муқаддам 4 маротаба судланган шахс 1 кунда 13 та дўконга ўғриликка тушди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар матбуот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Мингбулоқ туманида 4 маротаба ўғрилик жиноятини содир этган фуқаро яна ушбу ушбу "ҳунарини" такрорлаган. 

Қайд этилишича, у 12 ноябрь куни тумандаги “Боғи эрам” ва “Озодлик” кўчаларида жойлашган дўконларни кузатган. Шундан сўнг, у тунда 13 та телефон аксессуарлари дўконига ўғриликка тушган.

Маълум бўлишича, у 13 та дўкондан 130 миллион сўмлик товарларни ўғирлаган. 

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноий иш қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

288

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made