Намангандаги ЙТҲларда ота ва 1 яшар бола вафот этди

Жамият

image

Наманганда юз берган иккита йўл-транспорт ҳодисаси натижасида яна бир оила боқувчисидан, болалар эса отасидан, бошқа бир оила эса 1 ёшли фарзандидан айрилди

Норин тумани Хаққулобод-Чўжа автомобиль йўлининг 3-километрида Damas русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўлнинг ўнг томонида кетаётган велосипедчини уриб юборган. Натижада жабрланувчи умуртқа поғонаси оғир шикасти, кўкрак бел умуртқа синиши, пастки параблегия постраматик шок ташхиси билан туман шифохонасига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамлар кор қилмай, вафот этган. 

Ушбу автоҳалокатнинг муҳокамаси якунига етмай туриб соат 19:00да Наманган шаҳар Юқори Ровустон ҳудудида ҳам аянчли ЙТҲ содир бўлди. 1999 йилда туғилган фуқаро отасига тегишли бўлган Спарк русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўлни кесиб ўтаётган 1 ёшли болани уриб юборган. Натижада жабрланувчи бош мия ёпиқ шикасти, қўшма шикаст ташхиси билан шифохонада вафот этган. 

Болага вақтида эътибор берилмагани, машиналар қатнов қисмида назоратсиз қолдирилишининг оқибатида эндигина бир ёшга тўлган гўдак бу оламни тарк этди. Бир кунда бир оила отадан, иккинчи оила дилбандидан айрилди. 

Наманган вилоят ИИБнинг хабарида мазкур ЙТҲлар бўйича қандай қонуний чоралар кўрилгани ҳақида маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг