Намангандаги ЙТҲда ота ва 3 яшар қиз қурбон бўлди
3-саҳифа
−
03 Сентябрь 2020
5731Наманган вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 33 ёшли эркак ва унинг 3 ёшли қизи вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Ҳодиса бугун, 3 сентябрь куни соат 10:00 да Чуст туманидаги Варзик-Қорақўрғон автомобиль йўлида содир бўлган. ЙТҲ 39 ёшли Б.У. бошқарувида бўлган BMW русумли автомобиль бошқарувни йўқотиши натижасида келиб чиққан.
Натижада BMW чап томонидаги бетон тўсиққа урилган. Оқибатда автомобил салонида бўлган 2 нафар йўловчи – 33 ёшли М.У. ва унинг вояга етмаган 3 яшар қизи Р.У. воқеа жойида вафот этган. Aвтомобиль ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси