Намангандаги тергов ҳибсхонаси ходими устидан Омбудсманга арз қилинди
Жамият
−
03 Июнь 2023
10121Намангандаги тергов ҳибсхонасида ишловчи ходим устидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га шикоят келиб тушгани маълум қилинди. Бу бўйича Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Жаҳонгир Валиев Уйчи туманидаги 6-сон Тергов ҳибсхонасига борган вақтида шикоят қилинган.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 19 май куни ўтказилган мониторингда мазкур тергов ҳибсхонасида маҳкум ва маҳкумалар учун яратилган шарт-шароитлар, жумладан, яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, дори-дармонлар таъминоти ва бошқа жиҳатлар ўрганилган.
Билдирилишича, ўтказилган мониторинг давомида 9 та мурожаат хати берилган. 2 нафар мурожаатчи Омбудсман минтақавий вакилининг суд мажлисидаги иштирокини сўраган бўлса, бир нафари тергов ҳибсхонаси ходими устидан руҳий босим ўтказаётгани бўйича шикоят қилган. Мазкур мурожаат ўрганилганда ушбу ходимга нисбатан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги ЖИEД 2-сон Минтақавий Мувофиқлаштирувчи маркази томонидан хизмат текшируви ўтказилаётгани маълум бўлган.
Мазкур мурожаат назоратга олиниб, қолган 6 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь