Намангандаги тартибсизликдан сўнг “Навбаҳор” жазоланди. “Пахтакор“ жаримага тортилди

Спорт

image

Аввалроқ Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” ўйингоҳида “Навбаҳор” ва “Пахтакор“ футбол клублари ўртасида ўтказилган учрашувдан сўнг, ҳакамлардан норози мухлислар томонидан тартибсизлик уюштирилганди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида ушбу ўйинда юзага келган тартибсизликлар масаласи кўриб чиқилди

Маълум қилинишича, қўмитага тақдим этилган маълумот, далил ҳамда видеолар натижасида учрашув давомида ҳар икки жамоанинг айрим расмий шахслари техник зонани бир неча маротаба тарк этиб, бош ҳакамга қўпол тарзда эътироз билдиргани, учрашувнинг 90-дақиқасида бош ҳакам VAR мониторидан фойдаланиши вақтида унинг иш фаолиятига халал берилгани аниқланган.

Қолаверса, учрашувнинг сўнгида “Навбаҳор” футбол клуби мухлислари учрашув расмий шахсларини номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани, шунингдек, улар томонидан майдонга турли буюмлар улоқтирилгани, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига тегишли кўчма телевизион станцияга ҳужум қилингани ва унга жиддий зарар етказилгани маълум бўлган.

Мавжуд далиллар ва кўрсатмалар атрофлича ўрганиб чиқилиб, “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви вақтида “Навбаҳор” футбол клуби ишқибозларини мухлислик маданиятидан четга чиқиб, стадионга турли буюмларни улоқтиргани, стадион ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқаргани, жамоа расмий шахслари томонидан стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилгани сабабли, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Интизом кодексининг 5.4., 5.9-бандларига мувофиқ, клубга нисбатан навбатдаги иккита уй учрашувини томошабинларсиз ўтказиш интизом чораси қўлланилган. 

Шунингдек, “Навбаҳор” футбол клуби Техник директори Мустафо Байрамов, дарвозабонлар мураббийи Павел Синелников стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар содир этгани, жамоа маъмури Абдурауф Ғуломов учрашув якунида рақиб жамоа футболчилари майдонни тарк этаётган вақтда нопрофессионал тарзда уларни жуда қўпол сўзлар билан ҳақорат қилгани учун уларга нисбатан футбол клуби томонидан ички интизом чорасини қўллаш тўғрисида клубга ёзма тақдимнома киритилган. 

Ўз ўрнида, учрашув вақтида “Пахтакор” футбол клуби расмий шахслари томонидан техник зонани бир неча бор тарк этиб, стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлари содир этилгани, жамоа расмийлари ва айрим футболчилари учрашув бош ҳакамини бир неча марта номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун “Пахтакор” футбол клубига нисбатан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Интизом кодексининг 5.4-бандига мувофиқ жарима интизом чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати ушбу ўйиндан сўнг расмий билан чиққан эди.

Унга кўра, ҳолат бўйича 6 нафар фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 1 нафар фуқаро эса 183 ва 194-моддалари бўйича жавобгарликка тортилган.

Хизмат мобайнида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар шахсий таркиби орасида ҳеч қандай тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

373

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг