ИИБ Намангандаги тартибсизлик бўйича баёнот берди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Намангандаги футбол баҳсидан сўнг келиб чиққан норозилик ҳаракатлари ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ Ахборот хизмати Наманган шаҳар “Навбаҳор” ўйингоҳида “Навбаҳор” ва “Пахтакор“ футбол клублари ўртасида ўтказилган учрашув бўйича расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 7 апрель куни Наманган шаҳар “Навбаҳор” ўйингоҳида “Навбаҳор” ва “Пахтакор“ футбол жамоалари ўртасида 5-давра учрашуви соат 18:30 да бошланиб, соат 20:25 да (қўшиб берилган вақт ҳисобига) тугаган. Ўйингоҳга жами 15 800 нафардан ортиқ мухлислар ташриф буюрган.

Қайд этилишича, ўйиннинг сўнгги 89-дақиқасида VAR тизими орқали “Навбаҳор” футбол жамоаси дарвозасига 11 метрлик пенальти белгиланиб, матч 1:2 ҳисобида “Пахтакор” футбол жамоаси ғалабаси билан якунланган. Бу эса  “Марказий” ўйингоҳга тўпланган футбол ишқибозларининг кескин эътирозларига сабаб бўлган.

Ўйин якунлангач, эътироз билдираётган томошабинларга тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, уларни тарқатиш чоралари кўрилган.

Ҳакам, меҳмон ўйинчилар ва “Пахтакор” фан клубининг 35 нафар аъзоси назорат остида Наманган шаҳридан кузатиб қўйилган.

Мазкур учрашув давомида жамоат тартиби тўлиқ сақланиб, фуқаролар орасида ҳеч қандай талафот ёки тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Томошабинлар орасида фаол эътироз билдириб, бошқаларга таъсир ўтказмоқчи бўлган 2 нафар футбол ишқибози ажратиб олиниб, Давлатобод туман ИИБга олиб келинган ҳамда шахсига аниқлик киритилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.

Хабарга кўра, ҳолат бўйича ҳозирда 6 нафар фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 1 нафар фуқаро эса 183 ва 194-моддалари бўйича жавобгарликка тортилди.

Хизмат мобайнида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар шахсий таркиби орасида ҳеч қандай тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Мутасадди идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, вазият ўрганилмоқда.

Бокирхон Қосимхонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

638

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг