Юқоридаги ҳолатни бартараф этиш мақсадида, сув омбори Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли ташкилот масъул ходимлари билан биргаликда ўрганиб чиқилган.
“Ертикон” сув омборининг 2 та ерли жойларидан (5 ва 10 литр секундига) сув сизиб чиқиши кеча, 13 июнь куни 19:00 лардан бошлангани, дамба (темир бетон)нинг ўзи мустаҳкамлиги, аҳолига ва тўғонга хавф йўқлиги аниқланган.
Сув сизиб чиқишини бартараф этиш мақсадида “Косонсой” сув омборидан сувни чиқариш тўхтатилган ҳамда “Ертикон” сув омборидан “Калбува” ва “Муса ариқ” каналларига (авариявий ташлама) сув чиқариш 4 метр секундгача оширилган. Омбордан шу ҳажмда сув чиқариш 2 сутка мобайнида давом эттирилиши эвазига сизиб чиқаётган сув (фильтрация) жойлари бартараф этилган.
Ҳозирда ушбу сув омборида вазиятни кузатиб бориш ва ишларни назорат қилиш мақсадида, тегишли мутахассисларидан иборат туну-кун кузатув пости ташкил этилган.