Наманганда зилзила содир бўлди
Жамият
−
11 Ноябрь 9504 1 дақиқа
Бугун, 11 ноябрь куни Тошкент вақти билан 22:32 да Наманган вилоятида 3,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила эпимаркази Тошкентдан 193 км жануби-шарқда жойлашган. Эпимарказда сезилиш кучи 4 балл. Магнитудаси 3,9. Чуқурлиги: 16 км. Эпимарказ: Косонсой тумани, Наманган вилояти. Координаталари 41,21 даража шимолий кенглик, 71,52 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Наманган вилоятида 2-3 балл, 26 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Газли шаҳрида 3,2 магнитудали зилзила содир бўлганди.