Наманганда “заправка”да навбатда турган Damas ёниб кетди
Жамият
−
11 Январь 2021
5785Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида газ тўлдириш шохобчасида навбатда турган Damas автомобили ёниб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 январь куни соат 07:50 ларда, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Кумидон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Афсона-4” автомобилларга газ қуйиш шохобчасига кириш учун навбатда турган 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Б.А. бошқарувидаги Damas русумли автомобиль двигателида қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин юзага келган.
Ҳоиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.
Мазкур воқеа юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь