Наманганда “заправка”да навбатда турган Damas ёниб кетди
Local
−
11 January 2021 6528 1 minute
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида газ тўлдириш шохобчасида навбатда турган Damas автомобили ёниб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 январь куни соат 07:50 ларда, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Кумидон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Афсона-4” автомобилларга газ қуйиш шохобчасига кириш учун навбатда турган 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Б.А. бошқарувидаги Damas русумли автомобиль двигателида қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин юзага келган.
Ҳоиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.
Мазкур воқеа юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September