Наманганда юк автомобили йўл устида тўлиқ ёниб, кулга айланди
3-саҳифа
−
18 Ноябрь 2022
5788Бугун, 18 ноябрь куни Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 233 километрида Volvo русумли юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 03:00 да содир бўлган. Ёнғин юк масинасидаги қисқа туташув сабабли келиб чиққан. Автомобилни 1982 йилда туғилган шахс бошқаргани айтилмоқда.
Таъкидланишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Аммо юк автомобили буткул ёниб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь