Наманганда юк автомобили ағдарилиб кетди

3-саҳифа

image

Наманган шаҳридан ўтувчи 4Р-117 автомобиль йўлида MAN юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кеча, 5 июль куни соат 17:40 ларда Наманган вилояти Наманган шаҳридан ўтувчи 4Р-117 автомобиль йўлининг 28-километрида 1989 йилда туғилган ҳайдовчи Г.И. МAN русумли юк автомобилини бошқариб бораётган бўлган.

Автомашинанинг кардан мили (“карданный вал”) ишдан чиқиши оқибатида MAN йўлнинг ўнг томонига ағдарилиб кетган. ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. 

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг