Наманганда ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди

3-саҳифа

image

Наманганда навбатдаги даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Malibu ва ВАЗ-2101 автомобили иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси бундан бир ҳафта аввал, 15 ноябрь куни соат 09:30 да Косонсой-Тўрақўрғон автомобиль йўлининг 22-кмда содир бўлган.  62 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган ВАЗ-2101 автомашинаси иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқаётган вақтда чап томондан келаётган Malibu'ни ўтказиб юбормай, ҳаракатини давом эттирган.

Шундан сўнг, икки машина иштирокида тўқнашув содир бўлган. ЙТҲ оқибатида ВАЗ-2101 ҳайдовчиси жароҳат олиб, туман шифохонасига олиб борилган. Шикофорлар ёрдамига қарамай, ҳайдовчи вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг