Наманганда ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди
Crime
−
22 November 2022 7025 1 minute
Наманганда навбатдаги даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Malibu ва ВАЗ-2101 автомобили иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси бундан бир ҳафта аввал, 15 ноябрь куни соат 09:30 да Косонсой-Тўрақўрғон автомобиль йўлининг 22-кмда содир бўлган. 62 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган ВАЗ-2101 автомашинаси иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқаётган вақтда чап томондан келаётган Malibu'ни ўтказиб юбормай, ҳаракатини давом эттирган.
Шундан сўнг, икки машина иштирокида тўқнашув содир бўлган. ЙТҲ оқибатида ВАЗ-2101 ҳайдовчиси жароҳат олиб, туман шифохонасига олиб борилган. Шикофорлар ёрдамига қарамай, ҳайдовчи вафот этган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November